Коррупцияга қарши курашиш
Коррупцияга қарши курашиш бўйича тадбирлар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 9-10 октябрь кунлари “Тез тиббий ёрдам тизимида коррупцион жараёнларга ўрин йўқ” мавзусида Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари филиалларида коррупцияга қарши курашиш бўйича профилактик тушунтириш муҳокамалари ташкил этилди.

Ушбу тадбирларда Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари филиаллари раҳбарияти, маъмурият ходимлари ҳамда шаҳар ва туман тез тиббий ёрдам станцияларида фаолият юритаётган шифокорлар, фельдшерлар ҳамда транспорт бўлими ходимлари иштирок этди.

Профилактик тадбирларда Республика тез тиббий ёрдам марказининг малакали мутахассислари иштирок этиб, соҳа вакилларига коррупциянинг салбий оқибатлари, унинг олдини олишдаги вазифалар ҳамда фуқаролик жамиятининг ўрни ҳақида атрофлича сўз юритди.

Бу каби профилактик тадбирлар, албатта, тез тиббий ёрдам тизимида ҳалоллик, ошкоралик ва жавобгарлик тамойилларини кучайтиришга қаратилган навбатдаги амалий қадам бўлиб хизмат қилади.